|
Университетда халқаро талабларга мос фундаментал тадқиқотлар олиб бориш, хорижий мамлакатлардаги нуфузли фан ва таълим марказлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида кўпгина ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ўтган йиллар давомида Япония, Австрия, Греция, Хитой, Польша, Жанубий Корея, Германия, Чехия, Россия, Украина, Озарбайжон, Туркия, Исроил, Англия, Малайзия, Швеция, Ҳиндистон, Италия, Қозоғистон каби мамлакатлардаги илмий марказлар ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик шартномалари имзоланди. Университетдаги кафедралар қошида фаолият юритаётган 18 та илмий лабораторияда кенг қамровли илмий изланишлар олиб борилмоқда. Натижада ҳар йили 1500га яқин илмий мақола (шундан 500 дан зиёди хорижда), 50 га яқин монография, 10 дан ортиқ дарслик, 200 дан ортиқ қўлланма ва илмий-услубий ишлар, халқаро анжуманлар материаллари, тўпламлар чоп этилмоқда.
|